Ушбу жуфтлик беш йилдан буён бирга бўлиб, эндиликда муносбатларини янги босқичга кўтаришга тайёр бўлиб туришибди. Гап уларнинг никоҳ маросими ҳақида кетмоқда. Маълумотларга қараганда, юлдузли жуфтлик тўй тантанасини шу йилнинг ноябрь ойида ўтказмоқчи. Барча тайёргарликлар эса бошлаб юборилган.
Манбанинг такидлашича, Дипика тантанага кўплаб матбуот вакилларининг келишини хоҳламаётганлиги боис, бахт кечасини Италияда ўтказишга қарор қилган. Унга эса фақат яқин қариндошлар, дўстлар ҳамда кўплаб машҳурларнинг ташрифи кутилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, базм ёпиқ кўринишда бўлиб ўтади.
Хабарда айтилишича, жуфтлик дастлаб тўй тантанасини Швейцарияда қилмоқчи бўлган. Аммо бунга Ранвирнинг ушбу мамлакатнинг туризм вакили эканлиги ҳалақит берган. Зеро, агар тўй бу мамалкатда ўтказиладиган бўлса, албатта, матбуот вакилларининг диққат марказига айланарди. Шу сабабли никоҳ оқшоми Италияда ўтказиладиган бўлди. Аммо миш-мишларга қараганда, Италия ҳукумати ҳам бу тўй тантанасига катта қизиқиш билдириб, ташкилотчилик ишларида ўзларининг ёрдамларини таклиф этишмоқда.
Manba: bollywoodnews.com