Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Раъно Ярашева Ҳаж зиёратига жўнади (ФОТО)

A A A
Раъно Ярашева Ҳаж зиёратига жўнади (ФОТО)

Бугун, 24 июль куни эрта тонгдан Ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. "Qalampir"нинг ёзишича, зиёратчилар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ҳам бор. 

58 ёшар актриса муборак Ҳаж зиёратига отланган. У 2018 йилда Умра зиёратида бўлиб қайтган эди. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 февраль куни актриса Раъно Ярашева 58 ёшни қаршилади. У 1987 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. 

Раъно Ярашева бир ўғил ва бир қизнинг онаси, 5 набиранинг бувиси.

Киритилди: 17:33 24.07.2019. Ўқилди: 5934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!