"Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг келажаги номаълумлигича қолмоқда. Футболчи учун бир қанча топ-клублар даъвогар. Британия матбуоти хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" норвегиялик футболчини ўз клубига ўтишга кўндириши мумкин.
Ральф Рангникнинг жамоа устози этиб тайинланиши ҳал қилувчи далил бўлади. «МЮ» раҳбарияти немис мутахассиси Ҳоландни кўндира олади, деб ҳисобламоқда.