Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ранбир Капур севиб қолди!

A A A
Ранбир Капур севиб қолди!

Интернетни эгаллаб олган хабарларга қараганда, нафақат оиласининг, балки болливуднинг ҳам энг эркатой актёри, ва ниҳоят, ўзига муносиб қайлиқ топишга муваффақ бўлибди. Айтишларича, Ранбир Капур севиб қолибди. Унинг қалбини забт этган гўзал эса «Йил талабаси» номли картинадаги роли билан ўзбек мухлисларига яхшигина таниш бўлган Алия Бхаттдир.

Хабарларга қараганда, жуфтлик орасидаги муносабат Алиянинг бир журналга берган интервьюсидан кейин бошланган. Ўшанда актриса Ранбир Капур ҳақида илиқ фикрлар билдириб, уни жуда мақтаганди.

Жуфтлик ҳақидаги миш-мишлар бўлса уларни бир базмда бирга кўришганларидан сўнг янада кўпайиб кетди.

Шундан кейин улар ораларидаги муносабат ҳақида очиқ-ойдин матбуотга баён қилишди. Яқиндагина эса Ранбир оила қуришга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Manba: bollywoodnews.com

Киритилди: 13:53 22.06.2018. Ўқилди: 4004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар