Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рамазонда осмонлаган нархлар: наҳотки гуноҳдан чўчимай қўйдик?

A A A
Рамазонда осмонлаган нархлар: наҳотки гуноҳдан чўчимай қўйдик?

Куни кеча йўл-йўлакай бозорга кирдим. Қулупнай ва нон олишим керак эди. Қулупнайнинг нархини сўраб, ажабландим, одатда, 10000 ёки кўпи билан 12 000 сўмга сотиладиган қулупнайнинг нархи 16 000 га кўтарилибди. Еб кўрдим, ўша таъм, ҳеч қандай ортиқжа жиҳати йўқ.

Олдим. Бозорда ҳамма келишиб олгандек нархлар бирваракайига кўтарилганида иложсиз қоларкансиз. Энг қизиғи кейин содир бўлди. Нон олмоқчи бўлдим. Одатда, 1250 сўм, кечки бозорда нари борса 1500 сўмга кўтариладиган нонларнинг нархи 2000 сўмга ошибди. Ҳамма харидорлар ҳайрон. Сотувчи эса пинагини ҳам бузмайди. Аксига олиб, нонлар ҳам бирваракайига ошган. Қизиқиб, бошқа маҳсулотларнинг нархини ҳам сўрадим. Ошган, яхшигина ошган.

Гап бу ерда нархда эмас, майли бошқа кунда истаганича ошираверсин, аммо Рамазон ойида, рўза кунлари нархни ошириш бу гуноҳ эмасми? Яхшилик қилиб, савобга қолиш ойи бўлган Рамазонда наҳотки нафсимизни устун қўйиб, гуноҳга ботишдан чўчимасак? Аксарият давлатларда айнан Рамазонда нархлар арзонлашади, хайриялар, эҳсонлар кўпаяди, бозорларда рўзадорларга қулайликлар яратилади. Биздачи? Тўғри, бу билан бозорларимиз ҳақида умумий ҳукм чиқармоқчи эмасман, аммо айнан рўза ойида нархлар ошишини ҳеч ким инкор эта олмайди-ку! Ҳаммамиз мусулмонмиз-ку! Тўрт-беш сўм орттираман деб миллиардлар билан ҳам кетказиб бўлмайдиган гуноҳлар орттириб олишимиз мумкинлигини наҳотки ҳис қилмасак?! Энг ёмони, айнан рўзадорларнинг муҳтожлигини кўзлаб, шундай фойдаланиб озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошади. Азизлар, гуноҳдан қўрқайлик. Рамазон ойида шайтонга эргашиб, Худога хуш ёқмайдиган амаллар қилгандан кўра, Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўладиган амаллар қилайлик!

Киритилди: 00:38 17.05.2018. Ўқилди: 1497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда