Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар бўлмайди

A A A
Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар бўлмайди

Туркияда душанба куни ўтказилган ҳукумат йиғилиши ортидан мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловларни эълон қилди.

Давлат раҳбарининг билдиришича, ҳафта давомида ҳозиргидек ҳар куни соат 21:00 дан 05:00 гача комендантлик соати амал қилади. Хавф даражаси юқори бўлган “қизил” ҳудудларда эса шанба ва якшанба кунлари кундузи ҳам комендантлик соати давом этади.

Ҳафта охиридаги комендантлик соати Рамазон ойида барча вилоятларда жорий этилади. Бу ойда умумий овқатланиш объектларида фақатгина етказиб бериш хизмати кўрсатилади. 
Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар тақиқланади.

Туркияда шу пайтгача коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 3 миллион 240 мингдан, ушбу инфекция туфайли вафот этганларнинг сони эса 31 мингдан ўтди.

Киритилди: 17:32 30.03.2021. Ўқилди: 5769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар