Баъзида "соғлом" озиқ-овқат маҳсулотлари ниқоби остида ҳақиқий "қотиллар" яширинган. Мутахассислар организм учун энг хавфли маҳсулотлар рўйхатини тузишди. Бу ҳақда UsurMedia ёзмоқда.
Мутахассислар диетада углеводларнинг улуши 55% -66% бўлиши кераклигини тушунтиришмоқда. Углеводларни одатдагидан кўпроқ истеъмол қиладиган одамлар кўпинча инсультга дуч келишади.
Юрак хуружи ва қон томир хавфини оширадиган истеъмол маҳсулотлари орасида апельсин, сабзи ёки сельдерейнинг янги сиқилган шарбатлари мавжуд. Мутахассисларнинг фикрига кўра, улар организм учун "шакар бомбаси"дир — уларда фруктоза жуда кўп.
Шунингдек, газланган ичимликлар зарарли ҳисобланади, чунки улар таркибида саратонни келтириб чиқарадиган моддалар мавжуд. Мутахассислар қаҳвага шакар қўшиб ичишни тавсия этмайди, чунки бу семиртиради.
Оқ гуруч, хамир овқатлар ва макарон маҳсулотларида углеводлар жуда кўп, мутахассислар ушбу маҳсулотларни ёввойи гуруч, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар билан алмаштиришни маслаҳат беришади.