Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралда бошланади

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралда бошланади

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузуридаги Фатво ҳайъати 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 феврал, пайшанбага, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келади, деган қарор қабул қилди.

Қарор Самарқандда бўлиб ўтган Фатво ҳайъати йиғилишида қабул қилинди. Унда туркий давлатлар мусулмон жамоаларининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда диний амалларни илмий асослар билан уйғунлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Маълумот учун, йиғилишда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлатлар — Туркманистон ва Венгрия вакиллари иштирок этди.

Киритилди: Бугун 19:17. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!