Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Раҳбар зарарни тўлашга мажбур бўлди

Раҳбар зарарни тўлашга мажбур бўлди

Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 28 август куни Фурқат тумани “Ингичка” МФЙ, Ободон қишлоғидаги оҳак цехида ўтказилган текширишда, корхона раҳбари К.Ф. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарорнинг 2-иловаси «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»нинг 125-банди талабларига зид равишда  мавжуд СТГ-80-250-русумли, завод рақами №04582/02487 бўлган газ ҳисоблагичга “шприц игнаси” орқали ташқи таьсир кўрсатиб, ҳисоблагич кўрсатгичларини тўхтатиб, умумий фойдаланишдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланаётганлиги оқибатида давлат манфаатларига жами 23.193.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги  аниқланган. 
Суриштирув давомида фуқаро К.Ф. томонидан белгиланган ўттиз кунлик муддатда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида давлат манфаатларига етказилган жами 23.193.000 сўм миқдоридаги моддий зарарни тўлашга мажбур бўлди.

Киритилди: 10:05 13.11.2019. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!