Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қувасойда кўмир маҳсулотларини сотиб алданган фуқаро ИИБга мурожаат қилди

Қувасойда кўмир маҳсулотларини сотиб алданган фуқаро ИИБга мурожаат қилди

10 июль куни С.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 25 июнь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган кўмир маҳсулотларини 15.778.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган кўмир маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 08:59 22.07.2021. Ўқилди: 2630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!