Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қувада ўғирликка қўл урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қувада ўғирликка қўл урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қува тумани. 27 июль куни У.З исмли аёл И.Н. исмли аёлни Янгиобод МФЙ ҳудудида жойлашган меҳмонхонасида қаровсиз қолдирган аёллар ҳамёни, ичида бўлган нарҳи 2.600.000 сўмлик “RedMi 9” русумли уяли телефон аппарати ва 23.000 сўм пулини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 12:48 30.07.2021. Ўқилди: 1464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!