Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам товламачилик жинояти учун судланган И.С. фуқаролар Д.Қ. ва М.Р.ни танишлари ёрдамида Қўқон темир йўллари муҳандислик техникумига 2 400 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишга келишиб, шундан 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. бошқа бир фуқаро Р.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетнинг тиббиёт факультетига ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.