Оқ уй расмийсининг айтишича, Қўшма Штатлар Шимолий Корея Украинага қарши жанг қилаётган рус қўшинларига ёрдам бериш учун қўшин юборгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда.
Шу ҳафта президент Володимир Зеленский Шимолий Кореяни ўз ҳарбийларини Украинадаги фронтга жўнатаётганликда айблади. Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина разведка хизматлари унга Шимолий Кореянинг “урушда ҳақиқий иштироки” ҳақида хабар берган. Кремл бу баёнотларни “ёлғон хабарлар” деб атади.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Шон Саветтнинг айтишича, агар Шимолий Корея ҳарбийларининг Украинадаги урушда иштирок этаётгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, бу Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини кўрсатади.
"Бундай ҳаракат Украинага қарши шафқатсиз уруш майдонида катта йўқотишларни давом эттираётган Россиянинг умидсизлиги янги даражага кўтарилаётганидан далолат беради", дея қўшимча қилди Саветт.
АҚШ, шунингдек, Шимолий Корея Россияга баллистик ракеталар ва артиллерия ўқ-дориларини етказиб берганини даъво қилмоқда.