Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қўшма Штатлар Россиядан алюминий, мис ва никел импортини тақиқлади

Қўшма Штатлар Россиядан алюминий, мис ва никел импортини тақиқлади

АҚШ Ғазначилигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (ОFAC) томонидан эълон қилинган ҳужжатга кўра, эндиликда Америка компанияларига Россияга алоқадор металлар билан операцияларни амалга ошириш, жумладан, уларни экспорт қилиш ва реэкспорт қилиш тақиқланган. Аниқлик киритилишича, чекловлар Россия Федерациясида 2024 йил 13 апрелгача ишлаб чиқарилган металларга таъсир қилмайди.

Бундан ташқари, АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматлари жаҳон металл биржаларида Россиянинг алюминий, мис ва никелидан фойдаланишни чеклашга қарор қилди. Натижада, Лондон металлар биржаси (LME) ва Чикаго товар биржасига (CME) Россия металлари билан операциялар ўтказиш тақиқланди.

Киритилди: 09:48 13.04.2024. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!