Bloomberg нашрининг хабарига кўра, бу масалани кўриб чиқишда АҚШ президенти ҳам қатнашмоқда, бироқ Оқ уй ва Давлат департаменти томонидан бу маълумотлар ҳали тасдиқланмаган.
Агар АҚШ "Вагнер"ни хорижий террорчилик ташкилоти деб тан олса, улар ташкилотга алоқадор барча шахсларни жиноий таъқиб қилишни бошлашлари ва уларнинг халқаро активларини назорат қилишлари мумкин бўлади.