25 июнь куни Вашингтон Киевга тахминан 150 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади.
Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Таъкидланишича, янги ёрдам пакетига "Киев учун жуда зарур бўлган ўқ-дорилар", жумладан, HIMARS кўп учирувчи ракета тизимлари учун ҳам киради.
Бироқ, ушбу ёрдам транши янги узоқ масофали ATACMS ракеталарини ўз ичига оладими ёки йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.