Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қўшиқчи Санжай Шерали Жўраевнинг қўшиқларини рухсатисиз куйлагани учун судда "жавоб беради"

Қўшиқчи Санжай Шерали Жўраевнинг қўшиқларини рухсатисиз куйлагани учун судда "жавоб беради"

Хабарингиз бор ижтимоий тармоқларда Санжай тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Джавбердиев Санжар “Гулбадан”, “Атиргулим атрингни соч”, “Карвон” номли қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз, асар яхлитлигининг бузган ҳолда ижро этгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза келиб тушгани ҳақида хабар тарқалганди

Маълум бўлишича хонанда Джавбердиев Санжар қўшиқ муаллифи Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ҳамда шеърлар муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдан ҳеч қандай розилик олмасдан ва улар билан шартнома тузмасдан қўшиқ аслини ўзгартирган ҳолда ижро этиб келган. 

Бу эса Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ва муаллиф Усмон Азимовнинг ишончли вакили сифатида хонанда Джавбердиев Санжарга “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунни бузганлиги учун чора кўриш юзасидан ариза билан мурожаат қилишига сабаб бўлган. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун 18-моддасига кўра, асар (қўшиқ)ни омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади. Аммо бизнинг ҳолатимизда бунинг акси бўлгани туфайли қўшиқларга бўлган муаллифлик ҳуқуқи жиддий равишда бузилган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177(1)-моддасининг биринчи қисмида белгиланган асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек, асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳолатлари мавжуд деб ҳисобланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва тегишлилиги бўйича судга юборилди.

Афсуски ҳар қандай ижод намунаси муаллифнинг машаққатли меҳнати орқали яратилиши, уни ҳурмат қилмасдан ва рухсат сўрамасдан фойдаланиш эса ҳуқуқбузарлик саналишини эътиборга олмаслик ҳолати учраб туради. Ҳаттоки ривожланган давлатларда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик катта жарималар солиниши ҳаттоки ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш билан жазоланади, дейилади хабарда.

Киритилди: 11:13 28.11.2020. Ўқилди: 5192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!