Олдинроқ Тошкентнинг Юнусобод туманида 7 февраль куни кечқурун 15 ёшли мактаб ўқувчиси ўлдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг Дарё га хабар беришича, қизнинг жасади уйга кираверишда топилган. Унинг ўлимига бўғилиш сабаб бўлгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Қизнинг ўлимида айбдорликда гумонланаётган шахс қўлга олинган.