Жорий йилнинг 09 июль куни соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида, ҳайдовчи 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси;
Ҳайдовчи 1984 йилда туғилган (эркак) А.А. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси ҳамда 2002 йилда туғилган (эркак) И.М. бошқарувида бўлган Honda русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
🛑ЙТҲ натижасида ҳайдовчи 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси йўловчиси 1991 йилда туғилган (аёл) С.Х. шифокорларнинг сай ҳаракатларига қарамасдан олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Шунингдек ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида
Spark русумли автомашина ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. ва Ҳонда русумли автомашина йўловчиси 2002 йилда туғилган (аёл) М.Р.лар тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
📑Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.