Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган янги марафон ҳақида эълон қилди.
ARAL ULTRA – халқаро ультрамарафони югуриш йўлаклари собиқ Орол денгизининг туби бўйлаб ўтади, шўрхоклар ва Оролқум саҳроси орқали ўтади. Асосий пойга 2026 йил 3-4 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Устюрт ясситоғлигида ўтказилади.
Тадбирдан мақсад: Орол денгизи қуриши оқибатларига эътибор жалб этиш, минтақанинг ривожига ҳисса қўшиш.
Марафон шакли “trail running”, яъни табиий рельефда югуриш бўлиб, унда индивидуал спортчилар ёки жамоалар иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар 100, 50, 25 ёки 15 км масофаларга югуришлари мумкин.