Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қўқонда вентилятор талашиш оқибатида ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди

Қўқонда вентилятор талашиш оқибатида ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди

Қўқонлик шартли исми Ботир бўлган шахс ишдан қайтгандан сўнг уйда вентилятор шабадасида дам олишни истайди. Аммо бу вақтда унинг ўғли Суҳроб ҳам салқинда дам олишни кўзлаб турганди.

Суҳроб вентиляторни қўшни хонага олиб чиқиб кетади. Натижада жанжал бошланади ва ўғил ўз отасига қўл кўтаради. Охир-оқибат Ботир ўғлига пичоқ уради.

«Нафсониятимга теккани учун, бир мушт ургани ва бўғиб олгани учун мен шу ишни қилдим, унга тан жароҳати етказдим», — дейди Ботир.

Хабар қилинишича, Ботир ўғлининг қорнига бир марта ва кўкрагининг чап қисмига икки маротаба ошхона пичоғи билан зарба берган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдам натижасида Суҳробнинг ҳаёти сақлаб қолинган, аммо аҳволи оғир, айни вақтда Қўқон шаҳридаги марказий шифохонада шифокорлар назоратида.

Фуқаро Ботирга нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси, 1- қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:45 18.07.2019. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!