Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қўқонда фоҳишахона фош этилди

Қўқонда фоҳишахона фош этилди

Жорий йилнинг 31 июль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро аризасига асосан, вилоят Миллий гвардия бошқармасининг Қўқон шаҳар бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Данғара туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида “Чинобод” МФЙда яшовчи 47 ёшли фуқаро С.М. томонидан ўзининг яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил этилиб, у ерда 250.000 (икки юз эллик минг) сўм пул эвазига 2 нафар фуқаронинг  ахлоққа зид  ҳаракатларига шароит яратиб берилганлиги аниқланган ҳамда юқорида кўрсатилган миқдордаги пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ томонидан фуқаро       С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси   2-қисми (“Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:04 03.08.2020. Ўқилди: 4156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!