Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қўқон шаҳрида яна бир талончи қўлга олинди

Қўқон шаҳрида яна бир талончи қўлга олинди

Қўқон шаҳрида 5 август куни А.Навоий мавзесида жойлашган савдо дўкони олдида савдо қилаётган А.Г исмли аёлдан пул талаб қилиб, қўлида бўлган бир дона нархи 600.000 сўмлик "Samsung J 5" русумли телефон аппаратини қаршилик қилишига қарамасдан очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида, Фарғона вилояти ИИБ Иккинчи минтақавий ҳудуд ППХ отряди 3-гуруҳ ходимлари томонидан ушланиб Ф.Акбаровдан “Samsung J 5" русумли телефон аппаратини ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 11:39 14.08.2022. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!