Саки шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Михаил Каширин фожиали тарзда ўлим топди. Бу ҳақда "Таврида" давлат телерадиокомпанияси вилоят Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
Маълум бўлишича, эркак "Симферопол — Евпатория" трассасида йўлни кесиб ўтган. Каширинни машина уриб юборган.
"Саки шаҳридаги "Симферопол — Евпатория" автомагистралида, "Audi A6" ҳайдовчиси Симферопол йўналиши бўйича ҳаракатланаётганда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди", — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фожиа содир бўлган жойда ишламоқда. Ўлим ҳолати аниқланмоқда.