Қрим ва Севастополда ракета таҳдиди эълон қилинди . Бу ҳақда Россия шаҳри губернатори Михаил Развожаев ўзининг Телеграм- каналида маълум қилди .
“Ҳамманинг диққатига! Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш! - деб ёзган Развожаев.
Шунингдек, сигнализация вақтида Керч бўғози орқали ўтувчи Қрим кўпригида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилгани хабар қилинган.
«Кўприкда ва текширув зонасида бўлганлардан хотиржамликни сақлашларини ва транспорт хавфсизлиги ходимларининг кўрсатмаларига амал қилишларини сўраймиз», — дейилади Қрим кўпригидаги тезкор маълумот учун Телеграм каналида.
Севастополда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш 20 дақиқа давом этди (Москва вақти билан 00:19 дан 00:40 гача), кўприк транспорт учун ундан ҳам эртароқ - хавф эълон қилинганидан ўн дақиқа ўтиб очилди.