Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ҚҚСни қайтариб олиш учун ариза шарт эмас. Салбий суммани ҳисоботда кўрсатиш кифоя

ҚҚСни қайтариб олиш учун ариза шарт эмас. Салбий суммани ҳисоботда кўрсатиш кифоя

Солиқ тўловчи ҚҚС салбий фарқ суммасини қайтариб олиш учун алоҳида ариза тақдим этмасдан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш жараёнида ушбу суммани кўрсатиб ўтиш орқали солиқ органларини хабардор қилиши мумкин.

Бунинг учун ҳисобот шаклининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимида тегишли жадвал жойлаштирилган. Сариқ катакчаларда маълумотлар автоматик равишда тўлдирилади. Кўк катакларга қуйидагилар қўлда киритилиши лозим:
🔹қайтарилиши талаб этиладиган солиқ суммаси;
🔹ҚҚС салбий фарқ суммасини келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш талаби;
🔹қайтаришнинг тартиби: умумий ёки тезлаштирилган.

Солиқ органлари мурожаатларни маълумот олинган кундан бошлаб умумий тартибда 30 кун ичида, тезлаштирилган тартибда эса 7 кундан кечиктирмай кўриб чиқади ва салбий фарқ суммаси қайтарилиши (ёки қайтариш рад этилганлиги) ҳақида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига қарор нусхасини юборади.

Киритилди: 12:33 20.06.2024. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!