Бу фикрни Британиянинг The Daily Telegraph газетаси шарҳловчиси Филипп Жонстон билдирди.
Унинг сўзларига кўра, 20 га яқин давлат раҳбарлари иштирок этаёган саммит Россия президенти Владимир Путиннинг дипломатик ғалабаси бўлди. Журналистнинг таъкидлашича, ушбу тадбир "дунёдаги кучлар мувозанати нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга", чунки ассоциация мамлакатлари АҚШ долларига қарамликни камайтиришдан манфаатдор.
Жонстон таъкидлаганидек, БРИКС аъзоларининг янги умумий тўлов тизими ҳозирда яратилиши устида иш олиб борилмоқда, Москвага Украинадаги можаро жараёнига таъсир кўрсатадиган Ғарб санкцияларига қарши самаралироқ курашиш имконини беради.