Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари оилаларига 4 миллион тангадан берилади

Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари оилаларига 4 миллион тангадан берилади

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин раҳбарлигида Bek Air самолёти авиаҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси йиғилиши ўтказилди.

«Олмаота вилоятида юз берган фожиа бутун Қозоғистон аҳолисини ташвишга солди. Авиаҳалокат оқибатида кўплаб одамлар жароҳат олиб, ҳалок бўлди», — дейди Мамин.

Йиғилишда бош вазир давлат раҳбарининг топшириғига кўра ҳалок бўлганларнинг оилаларига 4 миллион тангадан маблағ ажратилишини маълум қилган. Талафот кўрганларга ҳам зарурий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:22да Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан учиб кетиш чоғида Bek Air авиакомпаниясига қарашли самолёт баландликни йўқотгани ва бетон тўсиқни бузиб ўтиб, икки қаватли бинога бориб урилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 11:35 28.12.2019. Ўқилди: 2140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!