Бугун 8 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистонда туғилишлар сони кетма-кет иккинчи йил пасаймоқда

Қозоғистонда туғилишлар сони кетма-кет иккинчи йил пасаймоқда

Қозоғистонда туғилиш иккинчи йил кетма-кет пасаймоқда. Мутахассисларнинг фикрича, демографик кўрсаткич яқин беш йилда ҳам пасайишда давом этади, дея хабар беради Олмаота телеканали.

Телеканалнинг Миллий статистика бюроси маълумотларига асосланиб хабар беришича, жорий йилнинг биринчи чорагида деярли 92 минг чақалоқ дунёга келган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга кам.

"Туғилишнинг пасайиши унинг кечиктирилиши эмас, бу, биринчи навбатда, пандемия йилларида 80 йиллардаги аёлларнинг репродуктив истакларини рўёбга чиқарганлигидир.

Ва иккинчи нуқта: 90-йилларнинг авлоди фаол репродуктив ёшга кирди. Ҳозирги тенденцияларни ҳисобга олсак, Қозоғистонда туғилиш даражаси аста-секин пасаяди, деб айтишимиз мумкин", - деди демограф Аяулим Сағинбоева.

Мутахассислар Қозоғистондаги пасайишнинг асосий сабаблари сифатида ижтимоий-иқтисодий омилларни кўрсатмоқда.

Киритилди: 10:08 03.07.2024. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!