Қозоғистонда Марбург вируси хавфи сабабли назорат кучайтирилди. Вирус билан оғриган беморларда кучли бош қорин оғриғи, бурун ва оғиздан қон кетиши каби аломатлар кузатилади. Вирусдан ўлим даражаси 88 фоизга етади.
Касалликнинг республикага кириб келиши ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида халқаро аэропортларда давлат чегарасида санитария-карантин назорати амалга оширилади, барча келаётган йўловчилар контактсиз термометриядан ўтказилади, деди республикаси бош давлат санитария врачи Сархат Бейсенова.