Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда деярли 2 млн одамнинг кредит тўлаш муддати узайтирилди

Қозоғистонда деярли 2 млн одамнинг кредит тўлаш муддати узайтирилди

Қозоғистонда икки миллионга яқин одамнинг кредит тўлаш муддати узайтирилди ва 1,5 мингга яқин одамга имтиёзли кредитлар берилди, дея хабар беради Kazinform.

Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни давом эттирмоқда.

2 июнь ҳолатига кўра, иккинчи даражали банклар ва бошқа кредит ташкилотлари 1 883 111 нафар жисмоний шахсларнинг 265,8 млрд танга миқдоридаги кредит тўловларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаларини маъқуллади. Шу жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган 345 мингдан ортиқ кишининг жами 42 миллиард тангалик кредит тўлови муддати узайтирилди.

Бундан ташқари, 12 411 та (41,6%) кичик ва ўрта бизнес субъектлари 164,6 млрд тангалик кредит тўловларини узайтиришди. Қолган аризалар кўриб чиқилмоқда.
 

Киритилди: 09:10 07.06.2020. Ўқилди: 1941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!