Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда “Чексиз биродарлик – III” ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда

 Қозоғистонда “Чексиз биродарлик – III” ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Очилиш маросими Туркистон вилоятидаги “Ўрда” полигонида бўлиб ўтди. Машғулотларда қозоғистонлик ҳарбийлардан ташқари, Озарбайжон, Туркия, Покистон, Қатар ва Ўзбекистон махсус бўлинмалари, жами 300 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этмоқда. Иордания ва Қирғизистон ҳарбий хизматчилари кузатувчи сифатида таклиф этилган.

Машқлар тактика, ўт ўчириш, тоғ парашюти, махсус бўлинмалар учун снайперларни тайёрлаш бўйича машғулотларни ўз ичига олади. Машғулотларнинг асосий эпизоди аҳоли гавжум ҳудудни эгаллаб олган террорчилар гуруҳини йўқ қилишдан иборат.

Киритилди: 02:59 12.09.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!