Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда Абай куни нишонланмоқда

A A A
Қозоғистонда Абай куни нишонланмоқда

Қозоғистонда буюк қозоқ шоири ва педагоги Абай Кунанбоев таваллудининг 178 йиллиги нишонланмоқда.

Қозоғистон ҳукуматининг 2020-йил 4-августдаги қарорига биноан қозоқ шоири Абайнинг таваллуд топган куни (1845-йил 10-август) Қозоғистонда расман байрам санасига айланди.

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон халқини байрам билан табриклади.

“Барчани Абай куни билан табриклайман! Буюк шоир халқ маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган. Унинг ўгитлари ўсиб келаётган авлод учун маънавий-ахлоқий қўлланма бўлиб хизмат қилади. “Адал азамат” тушунчаси унинг “Комил инсон” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Бизнинг бурчимиз Абайнинг бебаҳо меросини эъзозлашдир”, — деб ёзди давлат раҳбари Х ижтимоий тармоғида.

Киритилди: 13:11 10.08.2023. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!