Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда 55 нафар ўзбек мигрантларини олиб кетаётган автобус бузилиб қолган

Қозоғистонда 55 нафар ўзбек мигрантларини олиб кетаётган автобус бузилиб қолган

Жорий йил 20 ноябр куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти Хромтау тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонадан олинган хабар асосида маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаменти ёрдамида иссиқ жойга эвакуация қилинган.

"Улар орасида тиббий ёрдамга мухтожлар мавжуд эмас. Совуқ об-ҳавога қарамай автобусда ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани ва у музлаб қолгани носозликка сабаб бўлган. Айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олганлиги айтилмоқда.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қишки вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб қолган.

 

Киритилди: 09:25 22.11.2019. Ўқилди: 1898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!