Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Брюсселга ташрифи якунларига кўра, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи стратегик шерикликни кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди ҳамда виза тартибини соддалаштириш ва реадмиссия бўйича келишувлар юзасидан экспертлар даражасидаги музокараларни якунлади.
Томонлар транспорт, энергетика, муҳим хомашё, рақамлаштириш ва янги технологиялар соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдилар.
Бунда Транскаспий транспорт йўналишини ривожлантиришга, шунингдек, нефт ва уран қазиб олиш, тинчлик мақсадларидаги атом, батареялар ишлаб чиқариш ва "яшил" водород соҳасидаги қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.
ЕИ Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотларни ҳам ижобий баҳолади ва инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ҳамда коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.