Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон Ўзбекистон меваларини олишдан воз кечдими?

Қозоғистон Ўзбекистон меваларини олишдан воз кечдими?

2019 йил 19 февралдан Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларидан киритиладиган маҳсултларга фитосанитар нормалари кўринишида чекловларни жорий этди, деб хабар қилди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, Қозоғистон Ўзбекистон анорини, Қирғизистон картошкаси (уруғлигини ҳам), олмасини ва хурмоси киритилишига таъқиқ қўйган.

Вазирлик хабарига кўра, охирги вақтларда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларидан киритилаётган маҳсулотлар, хусусан, олма, хурмо ҳамда анорда Комстока зараркунандаси, картошкада эса олтинранг картошка нематодаси сингари карантин объектлари аниқланиши ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасидан охирги ойда 2 ҳолатда Комстока қурти билан зарарланган анорларни олиб кириш ҳолати рўйхатга олинган.

Киритилди: 18:16 23.02.2019. Ўқилди: 2265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!