Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди

Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди

Қозоғистонлик сиёсатчи  Ербол Едилов ўз Telegram-каналида президент Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг ўғли сурати билан бўлишди. Таъкидланишича, ушбу сурат Қозоғистон президенти ўғли Тимур Тоқаевнинг илк эълон қилинган сурати ҳисобланади.

Очиқ манбалардан маълум бўлишича, Тимур Тоқаев Қозоғистон президентининг ягона ўғли ҳисобланади. Едиловнинг таъкидлашича, Тимур 2009 йилда “Қозоғистон Республикасининг Ғарбга нисбатан стратегияси” мавзусида диссертация ишини ҳимоялаган ва отаси каби сиёсий фанлар номзоди илмий даражасини олган. Тимурнинг ёши 35 да бўлиб, нефть соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланади.

Шунингдек, у ўз бобоси Камол Тоқаев номидаги хайрия жамғармасини бошқаради. 

Таъкидланишича, Қосим-Жўмарт Тоқаев рафиқаси билан ажрашган бўлиб, бу маълумот Қозоғистон президентининг таржима ҳолида кўрсатиб ўтилган. 

Киритилди: 06:11 15.10.2019. Ўқилди: 2646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!