Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Егемен Казахстан ва Айкын нашрларига берган интервьюсида қозоқ тилидан лотин тилига ўтиш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Sputnik.kz хабар берди.
Алифбо танлаш шунчаки ёзув шаклини танлаш эмас. Бугун Қозоғистон ривожланишдан ортда қолмаслиги керак. Қўшни давлатлар лотин алифбосига ўтиб бўлишди, ахборотларнинг 90 фоизи лотин алифбосида ёзилмоқда. Қозоқ тилидан лотин тилига ўтиш ривожланишнинг муҳим омилларидан бири, деди Токаев.
Таъкидлаш керакки, Қозоғистондаги бир нечта ташкилот ва компаниялар аллақачон ўз фаолиятларини лотин тилида олиб боришмоқда. Хусусан, Токаев интервью берган Егемен Казахстан нашри ҳам.