Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси парламенти қуйи палатаси спикери Ерлан Кошанов КХШТ Парламент Ассамблеяси (ПА) Кенгаши ва КХШТ ПА XV ялпи мажлисининг қўшма мажлисида маълум қилди.
«Қозоғистон томони терроризмга қарши кураш бўйича КХШТ намунавий қонунини ишлаб чиқишга тайёр. Биз бугунги йиғилишда тегишли қарорни қабул қиламиз», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, альянсга террорчилик чақириқларига қарши курашишнинг ўзига хос ҳуқуқий механизмларини шакллантирувчи намунавий қонунчиликнинг юқори сифатли базаси керак.