Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон АҚШнинг иккиламчи санкцияларидан хавотирда

Қозоғистон АҚШнинг иккиламчи санкцияларидан хавотирда

Қозоғистон Россияга қарши янги АҚШ санкциялари қабул қилиниши ортидан иккиламчи санкциялар хавфига тайёргарлик кўрмоқда. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам эҳтимолий иқтисодий оқибатларни баҳоламоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Россия билан савдо операциялари ўз-ўзидан бу давлатлар экспортига АҚШда 100 фоизлик бож жорий этилишини англатмайди. Бироқ Вашингтон иккиламчи божлар механизмидан фойдаланиши эҳтимоли мавжуд.

Қозоғистон учун асосий хавфлардан бири Россия гази импорти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра, 2026 йилда мамлакат «Газпром»дан газ харидини 4 миллиард куб метрдан 11 миллиард куб метрга оширган. 2027 йил учун эса яна қарийб 9 миллиард куб метр газ етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Айрим экспертлар Қозоғистон санкциялар таъсирини камайтириш учун экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, Россиялик ҳамкорларни ва товарларнинг келиб чиқиши ҳамда тўлов йўналишларини синчиклаб текшириш зарурлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, санкцияларга тушиши мумкин бўлган Россия лойиҳаларида иштирокни қисқартириш ҳам тавсия қилинмоқда.

Киритилди: 07:20 23.09.2026. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар