Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон АҚШга уран экспортини оширади

Қозоғистон АҚШга уран экспортини оширади

Дунёдаги энг йирик уран қазиб олувчи Қозоғистон АҚШнинг энергетика компанияларига ушбу металл экспортини кўпайтириш бўйича "фаол ишламоқда". Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Мамлакат Энергетика вазирлиги сешанба куни АҚШ сенатори Стив Дэйнс билан бўлиб ўтган учрашувда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакат аллақачон Southern Co, Constellation Energy Corp. ва Duke Energy Corp каби компаниялар билан 2032 йилгача уран маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузган.

Бутунжаҳон ядровий ассоциацияси маълумотларига кўра, Қозоғистон жаҳон уран заҳираларининг 12 фоизига эга ва 2022 йилда 21 минг тоннага яқин уран ишлаб чиқарган, бу ўша йили жаҳон ишлаб чиқаришининг 43 фоизини ташкил қилган.

Дунё бўйлаб ҳукуматлар иқлим ўзгариши сиёсатининг бир қисми сифатида атом энергетикасига мурожаат қилаётгани сабабли ушбу радиоактив металга бўлган талаб ортмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ Россиядан ядровий реакторлар ва қуролларни ёқилғи билан таъминлашда фойдаланиладиган бойитилган уранни импорт қилишни тақиқламоқчи.

Киритилди: 12:57 28.03.2024. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!