Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар фаолиятини қайта тиклаш ҳақида кўрсатма берди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар фаолиятини қайта тиклаш ҳақида кўрсатма берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда ижтимоий тармоқлар фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида кўрсатма берди, дея хабар бермоқда Tengrinews. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Вали маълум қилган.

«Мюнхен (Германия)да ишчи ташриф билан бўлиб турган президент Қосим-Жўматрт Тўқаев Қозоғистонда интернет фаолиятида узилиш бўлганидан хабар топди. Давлат раҳбари барча ахборот ресурслари фаолиятини қайта тиклаш бўйича кўрсатма берди», — деб ёзди президентнинг матбуот котиби.

Аввалроқ Қозоғистонда Instagram, YouTube, Google, Telegram’га тўғридан-тўғри уланишда оммавий носозликлар кузатилгани, бироқ VPN орқали кирилганда бу сервислар юклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айни вақтда Facebook ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлар ҳеч бир муаммосиз ишлаган.

Киритилди: 20:05 16.02.2020. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!