Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат муддатидан аввал бекор қилинди

A A A
Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат муддатидан аввал бекор қилинди

Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши муддатидан аввал тугатилади. Тегишли фармонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ‒164-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилсин", - дейилган ҳужжатда.

Фармон 21 июль куни соат 05:00 дан эътиборан кучга киради.

13 июль куни Қорақалпоғистондаги вазият барқарорлашгани сабаб комендантлик соатининг амал қилиш вақти қисқартирилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон депутатлари 3 июлдан 3 августгача жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш юзасидан Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 05:49 21.07.2022. Ўқилди: 3151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!