Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Р.Т.Халмуратов раҳбарлигида жорий йилнинг июль ойида ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, ўтган ойда амалга оширилган ишлар бўйича тузилган рейтингда энг юқори натижаларни қайд этган давлат ижрочилари А.Юлдашов, А.Курбаниязов ва Н.Абдикаримовалар, бошқарманинг ўтган ойдаги энг яхши ходими сифатида тан олинган А.Утегенов, Б.Розумбетов ва Р.Бабажановларга бошқарма бошлиғининг махсус буйруғига асосан моддий рағбатлантириш ва совғалар берилди. Рағбатлантирилган ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчиликлар изҳор этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан бир қатор ходимларга навбатдаги даражали унвонлар топширилди.