Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Можтабо Хоманаий билан 7 соат давом этган учрашув ўтказганини маълум қилди ва уни «жуда самарали» деб баҳолади.
Унинг айтишича, учрашувда асосий эътибор миллий бирлик ва жамиятдаги ҳамжиҳатликни сақлаш, шунингдек, иқтисодий муаммоларга кўпроқ эътибор қаратиш ва аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини таъминлаш масалаларига қаратилган.
Учрашувнинг ўзига оид фото ёки видеолар эълон қилинмаган.