Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон Исроилга қарийб 2,6 минг партия қурол-яроғ етказиб берган

Ҳиндистон Исроилга қарийб 2,6 минг партия қурол-яроғ етказиб берган

Amnesty International маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан 2025 йил ноябригача Ҳиндистондан Исроилга камида 2596 та қурол-яроғ, ўқ-дори, эҳтиёт қисмлар ва комплектловчи буюмлар етказиб берилган.

Jerusalem Post Amnesty International маълумотларига таяниб хабар беришича, 2023 йил октябридан 2025 йил ноябригача Ҳиндистон Исроилга камида 2596 та ҳарбий мақсаддаги маҳсулот етказиб берган. Гап қурол-яроғ, ўқ-дори, эҳтиёт қисмлар ва компонентлар ҳақида бормоқда.

Ташкилот маълумотларига кўра, Ҳиндистондан Исроилга 390 516 та ўқотар қурол деталлари, 564 970 та портловчи моддалар компонентлари, жумладан, дронлар учун жанговар каллаклар ва артиллерия снарядлари гильзалари, шунингдек, ҳарбий техникага оид 298 та детал етказиб берилган.

Айрим ҳолатларда Amnesty International етказиб беришларни қабул қилган исроиллик олувчиларни ҳам аниқлашга муваффақ бўлган. Жумладан, улар орасида Elbit Systems компанияси бўлиб, унга 155 ммлик снарядлар ва Skystriker — бараж қилувчи ўқ-дори воситаси учун жанговар каллаклар етказиб берилган.

Етказиб беришлар икки давлат ўртасидаги яқин мудофаа алоқалари фонида амалга оширилган. Ҳиндистоннинг «Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган» сиёсати доирасида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини оширишга қаратилган лойиҳаларда Elbit Systems, Israel Aerospace Industries ва Rafael каби Исроил компаниялари ҳам иштирок этмоқда.

Шу билан бирга, Ҳиндистон Исроил мудофаа саноатининг энг йирик буюртмачиларидан бири бўлиб қолмоқда. SIPRI маълумотларига кўра, 2021–2025 йилларда Исроил мудофаа экспортининг қарийб 29 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган.

Ҳиндистон Украинадан кейин мудофаа маҳсулотларини импорт қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. 2021–2025 йилларда Ҳиндистон мудофаа импорти таркиби унинг манфаатлари хилма-хил эканини кўрсатади: етказиб берувчилар рўйхатида Россия 40 фоиз улуш билан биринчи ўринда, Франция улуши 29 фоиз, Исроилники эса 15 фоизни ташкил этган.

Amnesty International, шунингдек, Ҳиндистондан ҳарбий маҳсулотлар экспортини назорат қилишда халқаро стандартларга риоя этиш борасида «жиддий тизимли камчиликлар» мавжудлигини билдирди.

Киритилди: 21:22 10.08.2026. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!