Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда янги тайинловлар рўй берди

Қорақалпоғистонда янги тайинловлар рўй берди

➖ Атамурат Шамуратов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппаратининг Инвестициялар, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сектори бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

➖ Камилжан Айтбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

➖ Исламбек Сдиков Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!