Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда ўз фарзандларини аямай дўппослаб келган она устидан жиноят иши қўзғатилди

Қорақалпоғистонда ўз фарзандларини аямай дўппослаб келган она устидан жиноят иши қўзғатилди

ИИВ ижтимоий тармоқларда номаълум аёл фарзандларига озор бераётгани акс этган видеолавҳа юзасидан ахборот берди.

"Маълум қиламизки, жорий йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи фуқаро А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи бўлган Х.Ф. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли, Х.Ф. ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганлигини, шу сабабли Х.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда, фуқаро Х.Ф. томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари 2017 й.т. Х.Ш.ни ҳамда 2019 й.т. Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини била туриб, дўппослаётганлиги тасвирланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда".

Киритилди: 10:54 10.04.2022. Ўқилди: 3221 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!