Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда «свет» ўчди

Қорақалпоғистонда «свет» ўчди

Соат 19:00 ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасида кучли шамол ва ёмғир туфайли айрим электр қурилмаларда носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Беруний, Амударё, Чимбой, Қўнғирот ва Кегейли туманлари истеъмолчилари қисман (жами 3 750 та) электр таъминотидан узилган.

Шунингдек, соат 19:48 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли «Л-П-Ю-2» кабель тармоғида қисқа туташув содир бўлган.

Бунинг натижасида Чилонзор ва Яккасарой туманлари истеъмолчилари қисман (жами 1 250 та) электр таъминотидан узилган.

"Ҳозирги вақтда ушбу носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", дейилади Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабарида.

Киритилди: 20:52 07.07.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!