Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Юсупов Жасурбек Махсетович укаси Реймов Жўрабек Махсетовични Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тан-жароҳат етказилганлиги сабабли ИИБ ходимларига чора кўришни сўраган муражаати тарқалган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича Тўрткўл тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва фуқаро Реймов Жўрбек Махсетовичга етказилган тан-жораҳати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 12:49 24.08.2021. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!